Ҳарбийлар ва ёшлар иштирокида “Конституция – менинг тақдиримда”  мавзусида тадбир ўтказилди

62

Конституция эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. Бу йил Асосий Қонунимиз қабул қилинганининг 27 йиллигини кенг нишонлаймиз. Мудофаа вазирлиги қўшинларида ушбу санага бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳрида жойлашган Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм томонидан Юнусобод туманидаги 288-сонли умумтаълим мактабида “Конституция – менинг тақдиримда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Конституциянинг ҳаётимизда тутган ўрни, унинг мазмун-моҳияти ҳамда ўтказилаётган тадбирнинг мақсади хусусида сўз юритилди. Ватан посбонлари томонидан бош қомусимизни мадҳ этувчи шеърлар ўқиб берилди.

Ўқувчи ёшлар ҳам ўз ҳуқуқий саводхонликларини йиғилганларга намойиш қилдилар.

Албатта, ўтказилаётган бу каби тадбирлар Конституциямизнинг чин маънодаги ҳаёт қомуси ва мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори эканини ёш авлодга сингдиришга хизмат қилади.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари
қўмондонлиги матбуот хизмати