Ҳарбий округ Бошқарув аппаратида сиёсий партиялар вакиллари иштирокида брифинг ташкил этилди

80

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ташаббуси билан Бошқарув аппарати катта мажлислар залида барча сиёсий партиялар вакиллари иштирокида брифинг ташкил этилди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар,  Қуролли Кучлар хизматчилари, сиёсий партияларнинг тарғибот гуруҳлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Аввало партияларнинг вилоят Кенгаши раислари томонидан ўзларининг сайловолди дастурлари қисқача таништириб ўтилди. Шундан сўнг, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлигига номзодлар сўзга чиқиб, ўзлари олдига қўйган мақсадлари ҳақида сайловчиларга маьлумотлар беришди. Бу эса қатнашчиларнинг эндиги сайловларда кимга овоз бераётганликларини билишга, уларнинг режа ва вазифалари билан яқиндан танишишга имкон яратди.

Сайловларнинг демократик тамойиллар асосида, юқори савияда ўтишини таьминлаш, ҳарбийлар ва фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида уюштирилган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

Ташкил этилган бу каби тадбирлар олдинда турган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, шаҳар ҳамда туман Кенгашларига сайлов жараёнларига фуқаролар ва ҳарбийларнинг онгли равишда иштирок этишини таьминлайди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати