Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари нуронийларни зиёрат қилишди

72

Марказий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда ахборот-ресурс маркази ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Самарқанд “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар интернат уйида бўлишди.

У ерда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари кексалар учун “Ҳар бир қалбнинг давоси меҳр” шиори остида байрам тадбири ташкил этишди.

Тадбир давомида ҳарбийларнинг фарзандлари ижросидаги Она Ватанни улуғловчи энг сара шеърлар, гўзал рақслар ҳамда саҳна кўринишлари кексаларни кўнглини тоғдек кўтарди.

Тадбир якунида интернат уйидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдонлари билан жам бўлган бадиий адабиётлар тақдим этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати