Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги сайлов тарғиботига бағишланган видеоселектор машғулоти ўтказилди

52

Маълумки, жорий йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига сайловлар ўтказилади. Мамлакатимиздаги ушбу муҳим сиёсий жараёнлар олдидан Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигида ҳам қатор тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, қўмондонлик ҳарбий қисмларида ташкил этилган сайлов участкалари ҳайъат таркиби учун, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўқув маркази директори, профессор Шуҳрат Файзиев иштирокида “Ҳарбий шаҳарчаларда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби” мавзусида видеоселектор машғулоти ўтказилди.

Машғулотда сайловларнинг мазмун-моҳияти, қонунчилик ҳужжатлари, демократик сайловларнинг асосий принциплари, шунингдек ҳарбий шаҳарчаларда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби, ўзига хослиги, ушбу участкаларга Сайлов округлари томонидан кўрсатилиши зарур бўлган ёрдамлар ҳақида ҳарбий хизматчиларга маълумот берилди.

Ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олдилар.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати