Жанговар техника созлиги – жанговар шайлик гарови

53

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни қишки мавсумга фойдаланиш режимига ўтказиш ишлари муваффақиятли якунланди.

Қишки мавсумга ўтказиш жараёнида барча техник таъминот бўлинмаларидаги  қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар техник кўрикдан ўтказилди ва таъмирлаш пуктларида уларга техник хизмат кўрсатилди.

Ушбу жараёнлардан кейин, техникалар саф кўриги ўтказилди. Саф кўригида ҳарбий техникаларнинг шайлиги ва созлиги, зарур жиҳозлар билан таъминланганлиги яна бир бор назоратдан ўтди.

Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар

Хайрулло ЎЛМАСОВ,  марказ пресс-атташеси