Марказий ҳарбий округнинг Навоий гарнизонида аскарлар томонидан  бешта муҳим ташаббус илгари сурилмоқда

90

Навоий вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази томонидан ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ҳамда муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш мақсадида  “Ватанимни кўз қорачиғимдек асрайман” ҳамда “Темурбекнинг издошлари” шиори остида мусобақа ташкил этилди.

Ўтказилган ушбу мусобақада Мудофаа, Миллий гвардия, ИИВ курсантлари ва аскарлар ҳамда “Қалқон” жасорат ҳарбий-спорт мактаби ўқувчилари иштирок этишди.

Мусобақада иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси мадҳиясини куйлаш, “Темур тузуклари” билимдони, қисқа вақт ичида автоматни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш ҳамда эркин мавзу каби шартлар асосида беллашишди.

Мусобақада иштирокчилар қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимизнинг сиймосида саҳна кўринишларини намойиш этишди. Бу ҳам албатта, ёшларимизни шонли тарихи билан фахрланишига ва келажакда аждодларга муносиб ворис бўлишига ундайди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорларга Навоий вилояти хокимлиги ва вилоят касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар ва бадиий адабиётлар тақдим этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати