Фориш полигонида сайлов участкалари аъзолари  иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

72

Тадбирда Жиззах вилояти адлия бошкармаси мутахассиси, Жиззах харбий прокуратураси вакиллари, Фориш тумани сайлов комиссияси аъзолари ҳамда жиззах гарнизони харбий кисм камандирлари ва уларнинг уринбосарлари, сайлов участкаси аъзолари иштирок этди.

Тадбир давомида ҳуқуқшунослар томонидан сайлов жараёнларини ўтказиш тартиби ва қонун-қоидалари, сайлов участкаларининг иш фаолияти, сайлов кодексида кўрсатилган вазифаларни бажарилиши тўғрисида тушунчалар беришди.

Мазкур йиғинда сайлов участкаларини жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз бериш, сайловни ўтказиш, натижаларни аниқлаш ва эълон қилиш, такрорий овоз бериш бўйича жавобгарликка оид билим ва кўникмаларини ривожлантириш, сиёсий партия номзодларини сайловолди дастурлари билан яқиндан танишиш каби вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир якунида иштирокчилар Фориш тоғ полигонидаги сайлов участкасида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Марказий ҳарбий окург матбуот хизмати