Марказий ҳарбий клиник госпиталида сайлов тарғибот тадбири ўтказилди

69

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали шахсий таркиби иштирокида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда ҳарбий шифокорлар, соҳа мутахассислари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тарғибот тадбирида шахсий таркибга Ўзбекистон Республикаси Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, қонунчиликдаги ўзгаришлар, сайлов жараёни юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 22 декабрь куни Республика миқёсида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, туман (шаҳар) ва вилоят кенгашларига депутатлик сайловлари бўлиб ўтади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти