Ҳарбий қисмда назарий ва амалий машғулот ўтказилди

91

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм дала-ўқув майдонида батальон тактик гуруҳи шахсий таркиби билан ахлоқий-руҳий таъминот режасига асосан “Қўшинларни душман устидан ахлоқий-руҳий устунликка эришиши бўйича буюк саркардаларнинг қўллаган усуллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда қатнашчилар Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби тарихий шахсларимизнинг жангларда қўллаган тактик усуллари, қўшинни руҳлантириш ғоялари ва услублари ҳақида янги билимларга эга бўлишди. Амалий машғулотда эса ҳарбий хизматчилар сексия таркибида тўсиқли йўлакдан ўтказилиб, руҳий ва жисмоний ҳолатлари таҳлил қилинди.

Таҳлил жараёнида шахсий таркиб дала-ўқув майдонида машғулотларни амалга оширди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати