Марказий ҳарбий округда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида семинар тренинг ташкил этилди

66

2019 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга ҳарбий қисмларда ташкил этилган сайлов участкалари фаолларини сиёсий билим даражасини юксалтириш мақсадида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Марказий ҳарбий окургда ташкил этилган навбатдаги тарғибот тадбирида окург қўмондонлиги, Самарқанд ҳарбий прокуратураси, Жиззах шаҳар ҳокимлиги, Марказий сайлов коммиссияси тренерлари, Жиззах, Самарқанд ва Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисмлардаги сайлов участкалари комиссия раислари, сайлов комиссияси аъзолари ҳамда тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Унда Марказий сайлов комиссияси тренерлари ва ҳуқуқшунослар томонидан  Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари, қонунийликни таъминлаш масалалари, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ҳамда овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тартиб-таомиллари ҳақида маълумотлар бериб ўтишди.

Шунингдек, Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан сайлов комиссиялари фаолиятида  сайлов  тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишидаги жавобгарлик ҳақида тушунчлар беришди.

Тадбирнинг иккинчи қисми амалий тарзда ўтказилди. Унга кўра  иштирокчилар сайлов участкасида ташкил этилган зарур шарт-шароитлар юзасидан яқиндан танишишди.

Ўтказилган семинар тренингни пировард натижасида ҳарбийларнинг сайловларда фаол иштирок этиши ва мамлакатимиз тақдири учун дахлдорлик туйғусини яна бир бор кучайтиришга хизмат қилади.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати