Тошкент ҳарбий округида «Кичик футбол»  чемпионати ўз ниҳоясига етди

37

Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисмларидан бирининг спорт базасида “Кичик футбол” спорт тури бўйича округ чемпионати ўтказилди. Унда 6 та ҳарбий қисм жамоалари фаол иштирок этиб, ғолиблик учун курашди.

Чемпионатдан кўзланган асосий мақсад ҳарбий хизматчиларни жисмоний тайёргарликка бўлган қизиқишлари ва талабчанлигини ошириш, мусобақада фаол қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаган ўйинчиларни рағбатлантириш ҳамда юқори натижа кўрсатган ҳарбий хизматчилар билан округ терма жамоасини тузишдан иборат.

Мусобақа ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати