Сурхондарёдаги ҳарбий қисм ва муассасаларда сайлов тарғиботи тадбирлари қизғин ўтмоқда

83

2019 йил 22 декабрь куни республика миқёсида Олий Мажлис қонунчилик палатаси, туман (шаҳар) ва вилоят кенгашларига депутатлик сайловлари бўлиб ўтади.

Шу боисдан, сайловга қизғин тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида Жанубий оператив йўналиш бошқарув гуруҳи тасарруфидаги 9 та сайлов участка комиссия раиси, сайлов комиссияси аъзолари ҳамда ҳарбий қисм, батальон, дивизион ва взвод командирларининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва жамоат ташкилотлари иштирокида ўқув-услубий йиғин ўтказилди.

Мазкур тадбирда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Абдусалим Жабборов ҳам иштирок этди.

Тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари хусусида асосий тушунчалар бериб ўтилди.

Жумладан,  ҳарбийлар ўз конституциявий ҳуқуқларидан тўғри фойдаланиб, сайловларда фаол иштирок этишга чақирилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти