Ҳарбийлар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” танлови ўтказилди

52

Кеча,  26 ноябрь куни  Мудофаа вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент вилояти ва Зангиота тумани Кенгашлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида жойлашган барча ҳарбий қисм ва муассасаларнинг ёшларидан иборат 4 та жамоа иштирокида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.

Унда Миллий гвардия ҳарбий-техник институтининг “Ёш гвардиячилар” жамоаси 1-ўринни ва Мудофаа вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармасининг “Универсал” жамоаси 2-ўринни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Учинчи ўринни Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бош бошқармасига қарашли ҳарбий қисмнинг “Қалқон” жамоаси ва Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмнинг “Қувноқ ҳарбийлар” жамоаси қўлга киритди.

Ғолиб ва фаол иштирок этганлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент вилояти ва Зангиота тумани Кенгашлари томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти