Округ қўшинларида сайлов бўйича ўқув-услубий семинар ўтказилди

79

Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг Фарғона, Андижон ва Наманган гарнизонларида ташкил этилган сайлов участка комиссияси ва уларнинг аъзолари билан округ қўшинларидан тайинланган мансабдор шахслар томонидан жойлардаги сайлов округи комиссияси аъзолари ҳамда адлия бўлимлари ва ҳарбий прокуратура ходимлари иштирокида ўқув услубий йиғин ўтказилди.

Мазкур ўтказилган йиғинда ташкилотлар вакиллари томонидан сайлов участка комиссияси аъзоларига сайловни ўтказиш тартиби ва фаолияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек округ қўшинларида ташкил этилган сайлов участка комиссияси аъзолари томонидан ҳарбий қисмларда ташкил этилган сайлов участкаларининг иш фаолияти, сайлов кодексида кўрсатилган вазифаларни бажарилиши юзасидан маърузалари тингланди.

Мазкур йиғинда сайлов участкаларини жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз бериш, сайловни ўтказиш, натижаларни аниқлаш ва эълон қилиш, такрорий овоз бериш бўйича жавобгарликка оид билим ва кўникмаларини ривожлантириш, мулоқот самарадорлигини ўргатиш, сайёр машғулот ўтказиш каби вазифалар белгилаб олинди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати