ИШОНМА

14

ИШОНМА

 

Сенга мендан хабар берсалар,

«У йиқилди чарчаб», – десалар,

Йўқ, ишонма, бағрим!

Бу сўзни –

Дўстлар айтмас, яқин кўрсалар.

 

Байроғимга қон билан ёзган,

Онтим ундар олға боришга!

Ҳаққим борми ҳеч қоқилишга,

Ҳаққим борми чарчаб-ҳоришга?

 

Сенга мендан хабар берсалар,

«У Ватанин сотди», – десалар,

Йўқ, ишонма, бағрим!

Бу сўзни –

Дўстлар айтмас, мени севсалар.

 

Юртдан кетдим юртни, сени деб,

Мен курашдим қонли ҳар дамда.

Юртни, сени қўлимдан берсам,

Нима қолар менга оламда?

 

Сенга мендан хабар берсалар,

«Муса ўлди энди», – десалар,

Йўқ, ишонма, бағрим!

Бу сўзни –

Дўстлар айтмас, мени севсалар.

 

Тупроқ кўмар танни, кўмолмас,

Ўтли қўшиқ тўлган кўнглимни,

«Ўлим» дейиш мумкинми ахир,

Енгиб ўлган бундай ўлимни?

 

Муса ЖАЛИЛ,

1943 йил.

 

P.S: Ватан учун жон тикканлар, жондек азиздир.

Муса Жалил ҳам ана шундай инсонлар каторидадир. У таниқли татар шоири. Немис фашистлари уни Маобит турмасига қамаб, инсон зоти бардош беролмас қийноқларга солишган экан.

Турма деворларига шоир ўз қони билан ғалабага, эркка даъват қилувчи шеърлар ёзган. Унинг шеърлари мухлислари қалбидан жой олган.

Мазкур шеърни марҳум хонанда Нуриддин Ҳайдаров қўшиқ қилиб куйлаган.