Ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмларда саф кўриги ўтказилди

55
Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг буйруғига биноан округ бошқарув аппарати томонидан округ тасарруфидаги ҳарбий қисмларда саф кўриги ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, бўлинмаларда ўтказиб келинаётган бу каби текширувларда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига ҳар томонлама баҳо берилади.

Ўтказилаётган саф кўригида шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар, сержантлар ва офицерлар таркибининг ҳужжатлари, сафар халтаси, қурол-аслаҳа ва анжомлари текширилди.

Бир сўз билан айтганда Марказий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмларда олиб борилаётган ўқув машғулотлари юрт посбонларининг жанговар тайёргарлигини ҳар томонлама ошириш, командирлик бошқаруви ва фавқулодда ҳолатларда ҳарбий хизматчиларнинг тўғри ва аниқ ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати