Қуролли Кучлар академиясида депутатликка номзодлар билан учрашув бўлиб ўтди

83

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик ҳафтаси” доирасида Мирзо Улуғбек туманидан  депутатликка номзодлар билан  курсантлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда ҳар бир партиядан вакил чиқиб ўзларининг дастурларини аудиторияга тушунтирди. Экалогик партияси Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани кенгашидан депутатликка номзод  Иқбол Маткаримов  ўз дастурида табиатни асраш борасида янги лойиҳалари билан таништирди.

Тадбир давомида бу йилги сайловнинг аввалгисидан фарқи ва қулайликлари ҳақида маълумотлар берилди.

Курсантлар сайлов юзасидан саволларига номзодлардан тўлиқ жавоб олишди.

Шоҳсанам НИШОНОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти