Ҳарбий прокуратура тизимида хизмат қилаётган ёш мутахассислар иштирокида семинар ўтказилди

67

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси тизимида хизмат қилаётган ёш мутахассислар иштирокида “Ҳарбий прокуратура органларининг фаолият йўналишлари ва вазифалари” мавзусида навбатдаги ўқув амалий семинар ўтказилди.

Ушбу семинарни юқори савияда ва самарали бўлишини таъминлаш мақсадида, ҳарбий прокуратура органлари фаолияти ва назорат соҳаларидаги қонунийлик аҳволи таҳлилларидан келиб чиққан ҳолда, семинар кун тартибидан долзарб мавзулар, машғулотлар, назарий ва амалий синовлар ҳамда бошқа тадбирлар ташкиллаштирилди.

Семинар давомида ёш мутахассислар Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментига ва “Китоб олами” мажмуасига ташриф буюрдилар ҳамда Ўзбек миллий академик драма театри репертуаридан “Имон” спектаклини томоша қилдилар.

Шубҳасиз, ташкил этилган семинар ёш мутахассисларда соҳа фаолиятини ва қонунийлик аҳволини тизимли таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш, уларни ва фаолиятини тўғри йўналтириш ҳамда ҳуқуқни қўллаш борасидаги амалий билимларини юксалтириш, прокурор назоратини ташкил этишда юзага келаётган камчиликларни келгусида олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Чингиз РАИМБЕРДИЕВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти