Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди

99

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра, Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Икрамов Азизбек Исроилович бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Генерал-майор Икрамов Азизбек Исроилович Мудофаа вазирлиги тизимидаги фаолиятини 2017 йилда бошлаган. Бунга қадар Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилган.

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги қўмондони полковник Қаршиев Ҳамдам Алиқулович Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги қўмондони лавозимига полковник Якубов Журъат Амангелдиевич тайинланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти