Мудофаа вазирлигида оила маънавиятига бағишланган тадбир ўтказилди

11

Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида “Жума – маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни”га бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда оила маъанвияти, уни асраш, фарзандлар тарбиясида миллий қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти борасида сўз борди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи, шоира Фароғат Ҳудойқулова сўзга чиқиб, оилалардаги низоларнинг олдини олиш, фарзандларни китобхонликка тарғиб қилиш, ўзбекона урф-одатларни камол топтириш борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

– Бугунги тадбир муқаддас қўрғон бўлмиш оила ва унинг тинчлигини асраш, бу борада киши дунёқараши ва маънавиятини ўстириш масалаларига алоҳида тўхталинди, – дейди подполковник Жамшид Роҳаталиев. – Ҳарбий хизматчилар оиласидаги соғлом муҳит, мутолаа маданиятини шакллантириш, бу борада бой маданий меросимиздан унумли фойдаланиш хусусидаги фикрлар барчага манзур бўлди.

Тадбир ўзаро мулоқот, Ватан ва оила ҳақидаги шеърларга уланди.

Наргиза АСАДОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти