Қуролли Кучлар академиясида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича давра суҳбати ўтказилди

41

Қуролли Кучлар академиясида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

– Тадбирни ўтказишдан мақсад, – дейди подполковник Умид Эшонкулов, – ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзининг ҳаёти ва соғлиғини сақлаши, хизмат вазифаларини бажариш давомида жиноят содир этилишини олдини олиш, ҳарбий хизмат ўташнинг хавфсиз шароитларини яратиб бериш, уланинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, соҳада рўй бераётган ўзгаришларни ўз вақтида етказишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси адлия полковниги Шуҳрат Зоиров ўз сўзида  бугунги кунда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунларини мунтазам ташкиллаштириш ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий билимлари янада ошишига замин яратишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти