Ҳарбийлар “Заковат” интеллектуал ўйинида беллашдилар

23

Мудофаа вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент вилояти ва Зангиота тумани Кенгашлари билан ҳамкорликда туманда жойлашган барча ҳарбий қисм ва муассасаларнинг ёшларидан иборат 6 та жамоа иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Унда Миллий Гвардия ҳарбий-техник институтининг “Ўзбегим ўғлонлари” жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, кўчма кубокни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Мудофаа вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармасининг “Темур издошлари” жамоаси ва учинчи ўринни тумандаги ҳарбий қисмнинг “Ёшлар” жамоаси қўлга киритди.

Ғолиб ва фаол иштирок этганлар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва китоблар тўплами билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти