Ҳарбий хизматчилар иштирокида  сайловолди  тарғибот тадбири ўтказилди

65

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги бошқарув аппаратида шахсий таркибнинг мамлакатимизда кутилаётган муҳим сиёсий жараёнлар, 2019 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий кенгашларига ўтказиладиган сайловлар мазмун-моҳияти юсазидан тушунчаларини мустаҳкамлаш мақсадида “Сайлов қонунчилиги ва ҳарбий хизматчиларнинг сайловга оид ҳуқуқлари” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Констутицион суди судьяси Бахтиёр Миралимов ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди судьяси Умиджон Шокиров иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларга сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайловларни ўтказиш тартиби, тузилган сайлов комиссиялари, уларнинг таркиби ҳамда ваколатлари хусусида маълумотлар беришди.

Шунингдек, шахсий таркибга мавзуга оид слайдларни намойиш этган ҳолда, сайловда иштирок этувчи сиёсий партиялар ва уларнинг фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати