Андижонда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини самарали ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди (фото, видео)

240

Андижон вилояти ҳокимлигида ҳарбий хизматчилар ва ёшларни маънавий-маърифий савиясини юксалтириш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини самарали ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят ва туман ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган йиғилиш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йилнинг май ойида Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмга ташрифи давомида мудофаа тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш, ҳарбий округлар полигонларининг ўқув моддий-техник базасини ва инфратузилмасини ривожлантириш, ҳарбий хизматчилар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, уларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини самарали ташкиллаштириш бўйича қўйилган вазифалар ижросига бағишланди.

Андижон вилояти ҳокимининг ишлаб чиқилаётган Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепсияси асосида қабул қилган қарорига асосан ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш борасидаги тадбирларни ўтказиш алгоритмига кўра, вилоят ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларда Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими, Маданият, Адлия вазирликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари ва бошқа давлат, жамоат ташкилотларининг вилоят бўлимлари томонидан ватанпарварлик, маънавий-маърифий ва маданият йўналишларида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Андижон вилоятида ҳафтанинг ҳар жума куни “Ватанпарварлик куни” деб эълон қилинди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати