Хоразмдаги ҳарбий қисмда Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим» номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

367

Хоразм вилоятидаги ҳарбий қисмда вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси Гавҳар Ибодуллаева ҳарбийлар билан ижодий учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувда, шунингдек, шоир Болтабол Бегматов, Шовот тумани ижод маркази мактаби раҳбари Қадамбой Шоддонов, ёш ижодкор шоир Дилмурод Тожибоев иштирок этди. Учрашув чоғида Эркин Воҳидовнинг «Замин сайёраси» ҳамда «Ўзбегим» номли шеърий китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ижодий учрашувда 100 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати