Қўл жанги бўйича мутлақ Европа чемпиони Қашқадарё ёшлари билан учрашди

270

Қўл жанги мусобақаси бўйича мутлақ Европа чемпиони ҳамда Ўзбекистон чемпиони иштирокида Қашқадарё вилояти Нуристон қўрғони ёшлари билан учрашув ўтказилди.

Муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар Олимжон Нормуродов 2018 йилнинг 22-28 май куни Белорус Республикасининг Минск шаҳрида ўтказилган қўл жанги мусобақаси бўйича 65 килограмм вазнда мутлақ Европа чемпионлигини қўлга киритган.

Ҳудди шу спорт тури бўйича 70 килограмм вазнда оддий аскар Самариддин Шомаматов Ўзбекистон чемпиони, спорт устаси ҳисобланади.

«Ватанпарварлик – энг олий фазилат» мавзусида ўтказилган тадбирда, шунингдек, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Юсуф Сидиқов, Нишон тумани Ёшлар иттифоқи кенгаши мутахассиси Нурислом Алиев ҳам иштирок этди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати