Мудофаа вазирлиги томонидан илк бор FD-2000 русумли Ҳаво ҳужумига қарши ракета учирилади

110

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари Марказий Осиё геосиёсий муҳитида барқарор ўрин эгаллабгина қолмай, нафақат ҳудудий, балки минтақадаги тинчликни таъминлашга хизмат қиладиган янги имкониятларини синовдан ўтказиб, ўз жанговар қобилиятини такомиллаштириб бормоқда.

Бу нуфузли мавқе, шубҳасиз, давлатимиз раҳбари томонидан мамлакат мудофаа тизимини тобора мустаҳкамлаш, қўшинларни барча зарур бўлган таъминот турлари билан бутлаб бориш сиёсати асосида, энг муҳими ҳарбий хизматчиларнинг дала-ўқув машғулотларида мунтазам олиб бораётган жанговар ўқувлари, аср қурол-аслаҳаларини истифода этиш борасида ўзлаштираётган тажрибалари негизида мукаммал шаклланиб бормоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Навоий вилоятида жойлашган “Кулқудуқ” полигонида  олиб борилмоқда. Бу ерда Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркибининг жанговар тайёргарлик ўқув режасига кўра қўмондонлик масъул офицерлари раҳбарлигида FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракетани учириш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, осмонимиз мусаффолигини таъминлашга хизмат қилувчи  FD-2000 русумли ракета Ўзбекистонда илк бор учирилади.

Тафсилотлардан хабардор бўлишни истасангиз, бизни кузатиб боришда давом этинг!

Алибек ОМОНТУРДИЕВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти