Мудофаа вазирлиги спорт клубида «Мард ўғлонлар» спорт мусобақаси ўтказилди

256

21 июнь куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ташаббуси ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмаги билан Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимининг вазирлик ва идоралардаги ёшлари ўртасида «Ҳарбийлари соғлом юрт қудратли бўлур» шиори остида «Мард ўғлонлар» ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада Мудофаа ваизирлиги, Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитасида тузилган Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчилари ҳамда сардорларидан таркиб топган жамоалар ўзаро куч синашди.

«Мард ўғлонлар» ҳарбий спорт мусобақаси 4 та спорт тури бўйича ўтказилди: боксда ҳар бир жамоадан 3 та вазнда (65, 75 ва 85 килограммгача) 1 нафардан ҳарбий хизматчи; қўл жангида ҳар бир жамоадан 3 та вазнда 1 нафардан ҳарбий хизматчи; сузиш (эркин усулдаги) эстафетасида ҳар бир жамоадан 4 нафар иштирокчи; футболда эса 5 та жамоа ўзаро беллашди.

Футбол мусобақаси Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан тасдиқланган «Футбол ўйини қоидалари» ва FIFA услубий кўрсатмасига асосан ўтказилди.

Умумжамоа ҳисобида Мудофаа вазирлиги жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Тадбирда мудофаа вазирининг ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари А. Икрамов иштирок этиб, ғолиб ва совриндор жамоаларни қутлади.

Совриндорлар мусобақа ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғалари, кубок ва дипломлари билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати