Мудофаа вазирлиги маҳаллаларда тадбирлар ташкил этмоқда

235

​Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси доирасида наъмуна сифатида Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 54 та маҳалла фуқаролар йиғинларида Ички ишлар вазирлиги ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилиши кўзда тутилган профилактик, ёзувчи, шоир, ҳарбий спортчилар билан давра суҳбатлари, акциялар, концерт дастурлари, маъданий-маърифий, китобхонлик кечалари, мухтож оилаларга кўмак кўрсатиб, тарбияси оғир ёшлар билан суҳбатлар ўтказиши кўзда тутилган.

Жумладан, «Форобий», «Югнакий», «Ҳамид Олимжон», «Подшобоғ» ва «Асака» ҳамда бошқа маҳалла фуқаролари йиғинларида Мудофаа вазирлиги марказий аппарати офицерлари подполковниклар Акмал Бозоров, Зуфар Турғунов, Файзулло Нурманов, майорлар Аброр Тешабоев, Баҳодир Эшмуродов аҳоли билан бадиий-адабий кечалар, сайёр учрашувлар ўтказишди. Бу каби амалий ишлар маҳаллаларда давом этмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати