Рамазон Ҳайити муносабати билан ҳарбий хизматчилар болаларга совғалар улашди

350

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи масъул офицерлари томонидан Қарши шаҳри Китоб туманидаги “Ёш алангачи” болалар оромгоҳида дам олаётган 5-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига юзлаб китоблар совға қилинди.

Шунингдек, Бухоро шаҳрида жойлашган подполковник Хасан Худойбердиев хизмат қилаётган ҳарбий қисм офицер ва сержантлар таркиби бир нечта кам таъминланган оилалар холидан хабар олиб, уй-рўзғор ишларида ёрдам беришди.

Ҳайрия тадбирлари Шарқий ҳарбий округида ҳамда Чирчиқ шаҳрида жойлашган артиллериячилар ҳарбий қисмида ҳам кўтаринки кайфиятда ташкил этилди. Чирчиқдаги ҳарбийлар Оҳангарон туманидаги 7-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 60 нафар ўқувчиларига спорт анжомлари ва кийимлар совға қилишди.

Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати