Қўшинлар жанговар тайёргарлиги: янгича услуб​

249

Шарқий ҳарбий округидаги дала ўқув майдонларининг бирида ўтган амалий машғулотлар жараёни қўшинлар жанговар тайёргарлигининг янгича усул ва услублари асосида ўтказилди.

Жанговар бўлинмалар шартли душман кучларини йўқ қилиш бўйича махсус вазифаларни бажаришни машқ қилди.

Майор Расулхон Ахмедов командирлик қилаётган бўлинма шахсий таркиби билан ўтказилган амалий машқларда нафақат янгича ёндашувларга балки шахсий таркиб орасида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишни, соғлом рақобатбардош муҳитни оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати