Рамазон ҳайити арафасида “Обод ҳарбий шаҳарча” акцияси ўтказилди

271

Барча ҳарбий қисм ва муассасаларда яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити байрамига бағишлаб ўтказилган “Обод ҳарбий шаҳарча” акциясида 10000 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари фаол иштирок этди.

Хусусан Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги томонидан акция доирасида ҳарбий қисм ва муассасаларда “Энг яхши, кўркам ва озода ҳудуд” танлови эълон қилинди. Ҳарбий шаҳарчалар, маиший хизмат кўрсатиш жойлари, ошхона ва ювиниш хоналари, ҳарбий қисм ташқари ҳудудлари тартибга келтирилиб, ариқлар тозаланди. Танловда Самарқанд шаҳрида жойлашган майор Алишер Қодиров хизмат қилаётган ҳарбий қисм “Энг яхши, кўркам ва озода ҳудуд” деб эътироф этилди.

Шунингдек, ҳарбий округларда ҳам ҳарбий шаҳарчалар, ҳарбий қисм ҳудуди ва унга туташган маҳаллалар ободонлаштирилди. Ариқлар ва оқава сув тизимлари тозаланди, болалар майдончалари тартибга келтирилди. Ҳудудларда ёрдамга мухтож кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг уй-жойлари тозаланиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати