Ҳарбий хизматчилар Олимпия шон-шуҳрати музейида спортчилар  ва ёшлар билан учрашди

37

Кеча, 20 сентябрь куни Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,  Миллий олимпия қўмитаси, Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, Таэквандо ВТФ ва Белбоғли кураш федерациялари спортчилари иштирокида  “Спортчилар юртимиз фахри”  мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

– Суҳбат  доирасида  жисмоний  тарбиянинг  таълим  тизимидаги  ахамияти, спортни  ривожлантиришдаги чора-тадбирлар бўйича  ҳарбий хизматчилар ва мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан  спортчи ва  мутахассисларга  мурожаат  қилдилар, – дейди Олимпия шон-шуҳрати музейи илмий котиби Азизбек Асадов.

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг роли муҳим эканлиги ҳақида бахс ва музокаралар олиб борилди.

Келажак авлодни баркамол қилиб камол топтришда жисмоний тарбияни мактабгача таълим ёшидан бошлаш муҳимлиги мутахассислар томонидан алоҳида таъкидланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти