Ҳарбий қисмда “Устоз-шогирд” анъанаси йўлга қўйилди

36

Кеча, 20 сентябрь “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан Нукус гарнизони ҳарбий қисмларидан бирида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Фахрийлар ишлари бўйича Кенгаш ҳамкорлигида “Устоз-шогирд” анъаналарини янада самарали фойдаланишга йўналтирилган учрашув уюштирилди. Учрашувда мудофаа вазирлиги тизимида узоқ йиллар давомида бурчига садоқат билан хизмат қилган бир гуруҳ Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этишди.

Дастлаб, учрашув ҳарбий қисмнинг сўлим боғида, очиқ табиат қўйнида ҳарбий хизматчилар билан бўлиб ўтди. Сўнг фахрийлар ҳарбий қисм ётоқхоналаридан бирида бир гуруҳ аскарларни суҳбатга чорлаб, ёш Ватан посбонларига ҳаёти давомида асқотмиш ибратли ўгитлардан сабоқ бердилар.

35 йиллик ҳарбий хизмат фаолиятига эга истеъфодаги полковник Махсетбой Мусаев тадбирда сўзга чиқар экан, келгусида ҳарбий қисмларга мунтазам равишда ташрифлар уюштирилиши ва “Устоз-шогирд” анъаналари кенг йўлга қўйилишини айтиб ўтди.

Самимий суҳбатдан кейин меҳмонлар ҳарбий қисмда яратилган кенг шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати