Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида навбатдаги битирув тантанаси бўлиб ўтди

15

Бугун, 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли Самарқанд шаҳридаги Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказидаги курсларнинг навбатдаги битирувига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, марказда 486 нафар кичик мутахассис уч ой давомида билим ва малака оширди. Уларнинг 200 нафари мутахассислар курсини, 286 нафари командирлар тайёрлаш курсини муваффақиятли битирди. Битирувчиларнинг 199 нафари кичик сержант ҳарбий унвонини олди.

Битирувчиларга навбатдаги ҳарбий унвон, сертификат ва кўкрак нишонлари топширилди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи полковник Фарҳод Шерматов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов, “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси, Ўзбекистон қаҳрамони Ҳасан Нормуродов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ота-оналар, фаол ёшлар ҳамда марказ шахсий таркиби иштирок этди.

Сўзга чиққанлар юртимизда кичик мутахассисларни тайёрлашнинг замон талабларга жавоб берадиган самарали тизими яратилганлиги, натижада эса юксак назарий ва амалий билимга эга бўлган ҳарбий хизматчилар ўз билими, малакаси ва маҳорати билан Қуролли Кучларимиз сафларидан муносиб ўрин эгаллаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир довамида актёрларлар ижросида тарихий шахсларнинг чиқишлари, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали ва концерт дастури намойиш қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Марказда таълим ҳар босқичи 3 ойдан иборат, жами 6 босқичда, таянч тайёргарлиги ва бошланғич даражадаги сержантларни тайёрлаш йўналишларида 20 дан ортиқ мутахассисликлар бўйича амалга оширилади.

Мудофаа вазрлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти