Билим юртида Президент қарори ижросини таъминлаш бўйича учрашув ўтказилди

89

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-мухандислик билим юртида Мудофаа вазирлиги мафкуравий ва тарбиявий ишлар бош бошқармаси масъул офицерлари ҳарбий хизматчилар билан учрашув ўтказди.

Унда  асосий масала Президентимизнинг 2019 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга ёки ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги ПҚ-4382-сонли қарори ижросини таъминлашга қаратилди.

Шунингдек, тадбирда Мудофаа вазирининг 2019 йил 31августдаги тегишли буйруғи ҳамда йўриқномада белгиланган бир қатор  вазифалар ижросини таъминлаш  юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган масалалар слайдлар асосида  иштирокчиларга баён этилди.

Шу билан бирга,  офицерлар ҳамда ҳарбий хизматчиларга мазкур буйруқ асосида Мудофаа тизимида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти