Халқаро мусобақадан бир жуфт олтин

256

Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида шаҳар губернатори кубогига бағишланган А тоифадаги бўлиб ўтган бокс бўйича халқаро мусобақада Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари ҳам фаол қатнашди.

Эътиборлиси, рақобатга киришган ҳамюртларимизнинг икки нафари жаҳон ва олимпиада чемпионларини мағлуб қилди ҳамда 1-ўринга сазовор бўлиб, олтин медални қўлга киритди.

56 кг вазн тоифасида Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси Миразиз Мирзахалилов бир неча бор жаҳон чемпиони бўлган, олимпиада совринини қўлга киритган спортчилардан устун келиб, биринчиликни қўлга киритди. Яна бир Мудофаа вазирлиги спортчиси Бектемир Мелиқўзиев эса 81 кг вазн тоифасида халқаро мусобақада олтин медалга сазовор бўлди. Жаҳонни лол қолдирган спортчилар келгусида юртимиз байроғини жаҳон бўйлаб кўп бора ҳилпиратишларига шубҳа йўқ.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати