​Жиззах шаҳрида 95 нафар мехрибонлик уйи тарбияланувчиларига совғалар улашилди

275

Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйининг 95 нафар  тарбияланувчиларига Бахмал туманида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирининг ҳарбий хизматчилари томонидан мактаб кийимлари топширилди.

Меҳрибонлик уйига келган меҳмонлар мусиқа, рақс, тикувчилик, рассомчилик ҳамда спортнинг яккакураш, бокс турлари бўйича ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди. Болажонларга келажакда кучли, зийрак ва иродали бўлиш учун тавсиялар берди. Тарбияланувчилар томонидан чизилган суратлар ва тикилган миллий либослар кўргазмаси ҳарбийлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Мазкур даргоҳ раҳбари Норқул Тоғаев юрт ҳимоячилари билан суҳбатда болалар орасида ҳарбийлик соҳасига қизиқаётган ўқувчилар кўпчиликни ташкил этаётгани, улардан 8 нафари ҳозирги вақтда “Темурбеклар мактаби”да таҳсил олаётгани ҳақида гапириб берди.

Тадбир сўнгида тўгарак аъзолари томонидан миллий куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати