Ҳарбий қисмда назорат-синов машқлари давом этмоқда

14

Тошкент ҳарбий округи Чирчиқ гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда навбатдаги назорат-синов текширув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Текширув давомида Мудофаа вазирлиги маъсул офицерлари шахсий таркибнинг жанговар, ахлоқий-руҳий тайёргарлигини, кундалик хизмат ва вазифаларини бажариш сифатини текширувдан ўтказмоқда.

Назорат текширувларини ўтказишдан кўзланган мақсад шахсий таркибни жанговар тайёргарлиги ва шайлиги даражасини ўрганиш. Шу билан бирга жанговар техника ва қурол-аслаҳалар ҳам кўрикдан ўтказилди. Текширувлар кундузи ва тунда ўтказилади.

Текширувлар давомида шахсий таркибнинг жанговар тактик ўқувлардаги ҳаракатлари, қурол-аслаҳалардан фойдаланиш билим ва кўникмалари оширилади.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, назорат текшируви давомида қайд этилган натижалар ўтган йилгига нисбатан яхшилангани кўзга ташланмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти