Экстремал вазиятларда мустақил қарор қабул қилиш тажрибаси (фото)

8

Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларда қўшинларни экстремал вазиятларда мустақил қарор қабул қилиш малакасини оширишга бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.

Унда таниқли психологлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларда мураккаб жараёнларда ҳам тўғри қарор қабул қила олиш салоҳиятини шакллантириш, руҳий зўриқишларни ҳамда  тушкунлик ва қўрқувларни бартараф этиш борасидаги назарий ва амалий билимларини бермоқдалар.

Экстремал вазиятларда мустақил карор кабул килиш машғулотларини ҳарбий қисм психологи майор Озодбек Усмонов ҳамда ҳарбий қисм жанговар тайёргарлик бўлими бошлиғи подполковник Расулжон Собиров ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Шу каби тадбирлардан яна бири Ангрен шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида ўтказилиб, унда Транспорт коллежи психология фани ўқитувчиси Озода Курбонова томонидан ҳарбий хизматчиларни қийнаётган масалаларга атрофлича ечим изланди.

Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати