Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда давра суҳбати бўлиб ўтди

21

Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда “Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда ҳарбий қисм ва бўлинмалар  командирлари, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари, ҳокимият, хотин-қизлар ва бошқа давлат идораларидан вакиллар иштирок этди.

Меҳмонлар “Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини олдини олиш”, “Ислом динида аёлларнинг одоб-ахлоқи” мавзуларида маъруза қилдилар.

Дарҳақиқат, бугунги кунда долзарб бўлган – ўз жонига қасд қилиш муаммоси ҳанузгача кишини ташвишга солиб келмоқда.

Маърузачилар таъкидлаганидек, жамиятимизда айрим кишилар билиб-билмай, айниқса, хотин-қизлар ўзларининг жонларига қасд қилиб, икки дунёда абадий лаънатга ва дўзах азобига дучор бўлишдек оғир гуноҳга қўл урмоқда.

Динимиз таълимотида инсоннинг ўз жонига қасд қилиши жуда ҳам қаттиқ қораланади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти