Жиноятнинг олдини олиш – ҳар бир ҳарбий хизматчининг бурчи

29

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ҳар бир ҳарбий хизматчининг бурчи” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда қўшин командирлари, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари, Тошкент ҳарбий суди ходимлари ва  ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Тадбирда Тошкент ҳарбий суди девонхона бошлиғи Орифжон Ортиқалиев сўзга чиқиб, сўнги пайтда юртимизда содир бўлаётган жиноятлар ва ҳуқуқ тизимидаги янгиликлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

Айтиш мумкинки, ҳуқуқий саводхонлик давр талаби. Шу боисдан давра суҳбати жонли тарзда ўтиб, ҳуқуқий савол-жавоб ва баҳс-мунозарага уланиб кетди. Ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олди.

Тадбир якунида шахсий таркиб учун “Фарзанд омонат” номли видеофильм ҳам намойиш этилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти