Театр мавсуми очилишида ҳарбийлар ҳам иштирок этди

18

Ўзбекистон давлат сатира театрида 33-мавсум очилиши бўлиб ўтди.

Тадбирга ўзбек театр санъатининг ёрқин намоёндалари Ёқуб Аҳмедов, Ёдгор Садиев, Мадина Мухторова ҳамда бир қанча кўплаб театр ва санъат усталари ташриф буюришди.

Дастлаб театрнинг очилишида Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестрининг куй ва садолари меҳмонларга ўзгача руҳ бағишлади.

Шундан сўнг, театр ижодкорлари томонидан тайёрланган рус драматурги Н.Гоголнинг “Уйланиш” асари асосидаги саҳна кўриниши намойиш этилди.

Театрга меҳмонлар ва томошабинлардан ташқари Қуролли Кучлар академиясининг курсантлари ва Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисм аскарлари, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар таклиф этилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти