Ҳарбий учувчиларга янги имтиёз белгиланди

388

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги
қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ўнта энг илғор авиация мутахассисига Тошкент шаҳридан уй-жой ажратиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқади.

Ҳужжатда белгиланганидек, шарафли касбнинг фидойилари бўлган ҳарбий учувчиларга уй жойлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан берилади.

Мазкур имтиёз ҳаво сарҳадларимиз қалқонларининг Ватанга садоқатини, жанговар салоҳиятини, профессионал тайёргарлигини янада оширишга хизмат қилади.

Мудофаа вазирлиги юридик хизмати