Мудофаа вазирлиги ҳарбий окрестрлари ўртасида кўрик-танлов ўтказилди

253

Ҳарбий соҳада куй ва мусиқанинг таъсир кучи катта. Уларда жанговар руҳ, фидойиликни тараннум этувчи оҳангнинг борлиги Ватан ҳимоячилари учун куч-ғайрат, шижоат манбаидир. Юрт ўғлонлари руҳий тетикликни мана шу куй-қўшиқлардан олади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестрлари ўртасида жанговар руҳни кўтарадиган, давраларга хуш кайфият улашадиган, ҳеч қачон эскирмайдиган ва кўнгилга тегмайдиган, ҳар доим эзгуликни, покликни, ватанпарварликни мадҳ этувчи «Мусиқа жанговар сафда» номли ҳарбий қўшиқларнинг навбатдаги, анъанавий кўрик-танловининг якунловчи босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда Чирчиқ, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Термиз гарнизони ҳарбий оркестр жамоалари, Мудофаа вазирлиги марказий ва Қуролли Кучлари академияси ҳарбий оркестри жамолари иштирок этди. Кўрик-танловда, шунингдек, Қуролли Кучлар куч тузилмаларининг оркестр жамоалари ижод намуналари билан танловдан ташқари иштирок этади. Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази олдидаги очиқ майдон томошабинлар билан гавжум бўлди. Унда Мудофаа вазирлигининг 12 та ҳарбий оркестр жамоаси ижодий беллашувда ғолиблик учун баҳслашди. Кўрик-танлов йиғма ҳарбий оркестрларнинг гала-концертига айланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати