Мудофаа вазирлиги ҳарбий окрестрлари ўртасида кўрик-танлов ўтказилади

269

Ҳарбий соҳада куй ва мусиқанинг таъсир кучи катта. Уларда жанговар руҳ, фидойиликни тараннум этувчи оҳангнинг борлиги Ватан ҳимоячилари учун куч-ғайрат, шижоат манбаидир. Юрт ўғлонлари руҳий тетикликни мана шу куй-қўшиқлардан олади.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестрлари ўртасида жанговар руҳни кўтарадиган, давраларга хуш кайфият улашадиган, ҳеч қачон эскирмайдиган ва кўнгилга тегмайдиган, ҳар доим эзгуликни, покликни, ватанпарварликни мадҳ этувчи «Мусиқа жанговар сафда» номли ҳарбий қўшиқларнинг навбатдаги, анъанавий кўрик-танловининг якунловчи босқичи ўтказилади.

Кўрик-танлов 26 май куни соат 17.00да Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази (Лисунова массивидаги собиқ Авиасозлар саройи) олдидаги очиқ майдонда бошланади.

Унда Мудофаа вазирлигининг 12 та ҳарбий оркестр жамоаси ижодий беллашувда ғолиблик учун баҳслашади.

Қўрик-танловда, шунингдек, Қуролли Кучлар куч тузилмаларининг оркестр жамоалари ижод намуналари билан танловдан ташқари иштирок этади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати