​Президентимизнинг Ватан ҳимоячиларига яна бир ижтимоий туҳфаси

377

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3726-сон қарорига мувофиқ, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Қуролли кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар
ва оддий аскарлар таркиби фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун қуйидаги имтиёз ва имкониятлар жорий қилинди:

республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари, ҳарбий олий таълим муассасаларига эса курсантларнинг умумий қабул сонидан беш фоизли давлат гранти асосида қабул квотаси ажратиш;

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига давлат гранти асосида танловсиз қабул қилиш;

вазирлик ва идораларга 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, олдин тўлов-шартнома асосида олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига ўқишга кирган, ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган офицерлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарларнинг фарзандлари учун шартнома пулини тўлаб бериш;

Қабул квотасининг тақсимоти:

Мудофаа вазирлиги                             – 44 фоиз;

Давлат хавфсизлик хизмати                 – 30 фоиз;

Ички ишлар вазирлиги                        – 10 фоиз;

Миллий гвардия                                 – 10 фоиз;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги      – 3 фоиз;

Президентнинг хавфсизлик хизмати  – 2 фоиз.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 1 фоиз;

Шартлари:

Олий таълим муассасаларига квота асосида кириш ҳамда давлат гранти асосида таълим олиш ҳуқуқига тегишли вазирлик ва идораларнинг тавсияномаларига эга бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари эга бўладилар;

Тавсияномалар ҳарбий хизматчиларнинг бевосита бошлиқлари илтимосномасига асосан тегишли вазирлик томонидан берилади;

Квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади.

Мудофаа вазирлиги юридик хизмати