​Мудофаа вазирлиги спортчилари бокс бўйича халқаро турнирда Россиядан ўтиб кетди

267

Қозоғистон Республикасининг пойтахти Олмаота шаҳрида Собиқ Совет Иттифоқи қаҳрамони армия генерали С.К. Нурмагамбетовнинг хотирасига бағишланган бокс бўйича Халқаро турнирда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Спорт клуби аъзолари умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Халқаро турнирда иштирок этган 6 мамлакат (Қозиғистон, Россия, Тожикистон, Мўғилистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон)нинг 130 нафар ҳарбий спортчилари ўзаро куч синашди. Анъанавий хотира турнирида Ўзбекистон шарафини 10 нафар спортчи ҳимоя қилди.

Мусобақада ҳамюртларимиз Абдулло Кучкаров (56 кг) ҳамда Мадиёр Сайидрахимов (91 кг.дан юқори) олтин медалларини қўлга киритди. Хасанбой Латипохунов (52 кг), Шукур Раҳимов (60 кг) ва Бобоусмон Ботуров (69 кг) турнирнинг кумуш медаллари билан тақдирланди. Броза медалларини юртимизга Жаҳонгир Расулов (64 кг), Одилжон Аслонов (75 кг) ва Козимбек Мардонов (81 кг) олиб келди.

Умумжамоа ҳисоби бўйича турнир мезбонлари биринчи, Ўзбекистон иккинчи ва Россия учинчи ўринларга эгалик қилди.

Ғолиб ва совриндор спортчиларимиз Ўзбекистонга шода медаллар билан қайтиб келди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати