Тошкентда 9 майга бағишланган навбатдаги акция ўтказилади

380

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан 2 май, чоршанба куни соат 14.00да Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳарбий техникаларда ўша йилларнинг ҳарбий кийимини кийган ҳарбий оркестр ижодкорларининг Тошкент кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, белгиланган жойларда концерт дастурларини уюштириш акцияси ўтказилади.

Акция ва концерт дастури қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:

соат 14:00да Дўмбиробод даҳасидаги “Мустанг” АЁҚШ олдида ҳаракат бошланиши (мўлжал: Жанубий вокзал томонидан келишда “Олмазор” метро бекатидан олдинги чорраҳа);

соат 14:30да Усмон Носир кўчасидаги Шота Руставели ҳайкали олдидаги майдончада тўхтайди (мўлжал “Бобур” парки рўпараси);

соат 15:40да Темурийлар тарихи давлат музейи олдидаги майдончада тўхтайди;

соат 16:30да  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биноси олдидаги майдончада тўхтайди;

соат 18:00да Юнусобод бозори рўпарасидаги автобуслар бекати олдидаги майдончада тўхтайди.

Автоколонна Дўмбиробод даҳасидан Жанубий вокзал орқали Усмон Носир ва Амир Темур кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, Юнусобод туманидаги “Мегапланет” гипермаркети олдидан бурилиб қайтади. Маршрут узунлиги 20 км.га яқин.

Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати