АрМИ – 2019. Фориш полигони. “Ҳарбий-тиббий эстафета” танлови иштирокчи давлатлари ҳарбий шаҳарча ҳудудига кўчат экди

2

Бугун, 14 август куни V “Халқаро армия ўйинлари – 2019” доирасида “Фориш” тоғ полигонида ўтказилган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг якуний шартлари ҳам ўз ниҳоясига етди.

Куннинг иккинчи қисмида Ўзбекистон Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигида Россия, Озарбайжон, Ангола, Арманистон, Беларусь, Вьетнам Зимбабве, Қозоғистон, Тожикистон, Мьянма каби иштирокчи ҳамда кузатувчи мақомидаги Венесуэла давлатларининг вакиллари “Фориш” тоғ полигони ҳарбий шаҳарчаси ҳудудига кўчат экди.

Ушбу навниҳол 2019 йилнинг август ойида Ўзбекистонда илк бор ўтказилган Халқаро армия ўйинларида иштирок этган 12 давлат ўртасидаги ҳамдўстлик, биродарлик, тинчлик ва эзгулик тимсоли сифатида бўй чўзиши ният қилинди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти